Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилоятида халқаро логистика маркази ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар:
2018-2019 йилларда Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида кафолатли иш ўринлари ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастури доирасида қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ижтимоий соҳа объектлари рўйхати тасдиқланди.
Наманган вилояти ҳокимлиги:
манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхат параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласин ва бу борада инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилишини ва янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутади;
муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий зарур чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда лойиҳалар бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб боради.
Наманган вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан келишган ҳолда лойиҳанинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатига, заруратга кўра, ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Наманган вилоят ҳокимлиги ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастури доирасида амалга оширилишини таъминлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Учқўрғон тумани секторлари ва маҳаллалари бўйича 2018-2019 йилларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини, банд бўлмаган аҳолини касбга қайта тайёрлашни ташкил этиш бўйича манзилли дастурни бир ой муддатда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Наманган вилояти ҳокимлигининг 2018-2019 йилларда Учқўрғон тумани “Бўстон” фуқаролар йиғинининг умумий майдони 1 га бўлган юк автомобиллари учун техник хизмат кўрсатиш станциясини, техник ёрдам кўрсатиш пунктини, тўхташ жойини ва кемпингни ўз ичига оладиган халқаро логистика маркази ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда логистика маркази ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторларни жалб этиш чора- тадбирларини кўради.
“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси икки ой муддатда Республикада етиштириладиган ноёб балиқ турларининг (форель, осетр, лосось ва шу кабиларни) озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида халқаро брендга эга бўлган юқори протеинли, бойитилган озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи етакчи хорижий компаниялар билан биргаликда уларни республикада ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан таклиф киритади.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Наманган вилояти ҳокимлиги Учқўрғон туманидаги муҳандислик-коммуникациялари мавжуд бўлган, фойдаланилмасдан бўш турган бино ва иншоотларни, шунингдек, ер участкаларини икки ой муддатда хатловдан ўтказадилар ва кейинчалик замонавий ишлаб чиқаришлар барпо этиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш шарти билан тадбиркорлик субъектларига ва салоҳиятли инвесторларга белгиланган тартибда бериш ҳамда мулкдорлар томонидан ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) йўлга қўйиш орқали улардан самарали фойдаланилишини таъминлайдилар.
Мавзуга оид
20:03
Наманганда хориждан олиб келинган қалбаки долларларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
08:59 / 28.04.2026
Наманганда банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
19:59 / 24.04.2026