Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
Банк бош юрисконсулти гаров таъминоти сифатида қўйилган мулкларнинг аукцион савдоларига чиқарилишини 5-6 ойга чўзиб туриш эвазига Наманган шаҳридаги хусусий клиника раҳбаридан 3 минг доллар талаб қилган. У сўралган пулни олган вақтида ушланган.
Наманганда банк бош юрисконсултига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Наманган шаҳридаги хусусий тиббий клиникалардан бири банкдан 2021 йилда олган 16,2 млрд сўм кредит маблағларини ўз вақтида тўлай олмаган. Банк ходими ушбу вазиятдан фойдаланиб, шахсий бойлик орттирмоқчи бўлган. У гаров таъминоти сифатида қўйилган мулкларнинг аукцион савдоларига чиқарилишини 5-6 ойга чўзиб туриш ва кейинчалик уларни клиникага қайтариб бериш масаласини ижобий ҳал этиш эвазига 3 минг доллар талаб қилган.
Бош юрисконсулт клиника раҳбаридан сўралган пул маблағини олган вақтида тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда банк ходими 10 минг доллар пора билан ушланганди.
Мавзуга оид
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026