Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ Сурхондарёда ноқонуний ер сотиш ҳолатига чек қўйди
Сурхондарё вилоятида туман қурилиш бўлими бошлиғи ўз жияни номига аукционсиз ер майдони ажратиб, уни катта пулга сотмоқчи бўлганда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.
«Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани қурилиш бўлими бошлиғи «Ёшлар - келажагимиз» давлат дастури доирасида «Қораёнтоқ» маҳалласи ҳудудидан 4,5 сотих ер майдонини ўз жияни номига «Ёшлар меҳнат гузари» қурилиши учун аукцион савдолари ўтказмасдан ажратилишига эришади.
Афсуски, мазкур ер майдонига «Ёшлар меҳнат гузари» қурмасдан, аксинча, уни бошқа бир фуқарога 180 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу пулларни қариндошлари орқали олаётган вақтида ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ва Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди», дейилади ДХХ матбуот хизмати томонидан Kun.uz’га тақдим этилган маълумотда.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:27 / 25.12.2025
Наманганда кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш учун 40 минг талаб қилган шахслар ушланди
08:59 / 20.12.2025
Самарқанд ва Сурхондарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари олиб киришга уриниш тўхтатилди
17:59 / 14.12.2025
Сурхондарёда божхона ходими, Наманганда кадастр бўлими бошлиғи пора билан ушланди
08:49 / 27.11.2025