Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер вафот этди
Жимми Картер 100 ёшда эди. У шундай кекса ёшгача ҳаёт кечирган АҚШнинг ягона собиқ президенти эди.
Фото: Dale Zanine-USA TODAY Sports/Reuters
АҚШнинг собиқ президенти, Жоржия штати собиқ губернатори, 1977—1981 йилларда мамлакат раҳбари бўлиб ишлаган Жимми Картер Қўшма Штатларда вафот этди. Бу ҳақда 29 декабр, якшанба куни сиёсатчининг ўғли Жеймс Эрл Картерга таянган ҳолда The Washington Post газетаси хабар берди.
Ветнам урушидан «қочганлар» учун амнистия эълон қилгани ва Исроил ва Миср ўртасидаги Кэмп-Дэвид келишувларини тузиш жараёнида иштирок этгани, шунингдек, СССР билан стратегик қуролларни чеклаш тўғрисидаги шартнома имзолагани билан машҳур сиёсатчи Жоржия штатининг Плейнс шаҳридаги ўз уйида вафот этди. Ўлими вақтида Картер 100 ёшда эди — у шу ёшга қадар яшаган биринчи АҚШ президенти бўлди.
Картер, шунингдек, президентликдан кейинги инсон ҳуқуқлари ва инсонпарварлик фаолияти билан ҳам танилган. 2002 йилда у «дунёдаги можароларни тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун» тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.
Мавзуга оид
20:24 / 12.01.2026
Эрон ҳукумати намойишларни тўлиқ назоратга олганини маълум қилди
15:21 / 12.01.2026
15 мингдан ортиқ ўзбекистонлик АҚШга борди — сафарлар мақсади бўйича тақсимот
13:30 / 12.01.2026
Швеция бош вазири АҚШнинг Гренландияни эгаллаб олиш таҳдидларини танқид қилди
09:18 / 12.01.2026