Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда ноқонуний импорт канали фош этилди: амалдор ва фуқаро қамоққа олинди
Қозоғистонда давлат чегараси орқали товарларни ноқонуний олиб кириш схемаси бартараф этилди. Коррупцияга оид ишни тергов қилиш доирасида аҳоли истеъмоли товарларини тўсиқсиз импорт қилишни ташкил этган шахслар ушланди.
Фото: Видеодан кадр
Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, МХҚнинг коррупцияга қарши кураш хизмати томонидан ноқонуний импорт канали фош қилинган. Суд санкцияси билан Ғарбий Қозоғистон вилояти Давлат даромадлари департаменти бошқармаларидан бири раҳбарларидан бири ҳамда пойтахт (Остона)да яшовчи фуқаро ушланиб, қамоққа олинган.
Процессуал тадбирлар давомида 100 млн тенгедан ортиқ миқдорда пора олингани ҳужжатлаштирилди. Дастлабки баҳолашларга кўра, давлатга етказилган зарар 1,9 млрд тенгени ташкил этган (3,7 млн АҚШ доллари).
Бу ҳақдаги ахборот Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан оммага эълон қилинди.
Мавзуга оид
20:23 / 31.03.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаевни қабул қилди
09:40 / 31.03.2026
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
08:28 / 30.03.2026
Ўзбекистонда 15 турдаги маҳсулот учун хомашёга импорт божлари бекор қилинади
07:17 / 25.03.2026