Биржада доллар курси 9600 сўмдан ошди
Республика валюта биржасидаги 2 апрель кунги савдоларда 1 АҚШ доллари 18 сўмга қимматлашиб, 9611 сўмга етди.
1 евро 77 сўмга арзонлаб, 10518 сўмни ташкил этмоқда.
Март ойининг биринчи ўн кунлигида доллар курси биржада 9500 сўмлик нуқтадан пастга тушиб, 9491 сўмгача арзонлашиб кетган эди.
Айни пайтда Ўзбекистон банкларида харид курси 9570-9590 сўм оралиқда (банкоматларда 9300-9600). Аксарият банкларда 1 доллар 9650 сўмдан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 31 мартдан долларнинг расмий курсини 9554,22 сўм этиб белгилаган.
Ўтган ҳафта Марказий банк сўмнинг кескин девальвацияси эҳтимолини юқори эмас деб баҳолаганди.
Давлат статистика қўмитасига кўра, март ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил қилган.
Мавзуга оид
09:52 / 21.11.2024
Тошкентда қалбаки 9 минг долларни сотмоқчи бўлганлар ушланди
01:16 / 20.11.2024
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
21:21 / 14.11.2024