17:28 / 16.06.2015
1296

Embraer тор фюзелажли самолётларга бўлган талабни 300 млрд долларга баҳолади

Бразилиянинг Embraer авиақурувчи компанияси мутахассислари тор фюзеляжли (гавдали) 70-130 йўловчига мўлжалланган янги самолётларга жаҳон миқёсидаги талаб кейинги 20 йилда 6 350 донани ташкил этади деб ҳисобламоқда. Улардан 2.25 минг донаси 70-90 ўриндиқли, 4.1 мингтаси эса 90-130 ўриндиқли самолётларга тўғри келади.
Шу тариқа, сотувларнинг умумий ҳажми 300 млрд долларни ташкил қилади. Бу сонлар компаниянинг янги ҳисоботида акс этган.
Компания таҳлилчиларининг фикрига кўра, 2034 йилга келиб башорат қилинаётган харидларнинг 39 фоизи эскирган ускуналарни янгилашга қаратилади.
Харидларнинг асосий қисми (2.06 минг дона ёки 32 фоизи) Шимолий Америка бозорига тўғри келади. Иккинчи ва учинчи ўринларни Европа (1.16 минг ёки 18 фоизи) ва Хитой (1.02 минг/16 фоизи) эгаллайди. Ниҳоят, 380 дона (6 фоиз) харидлар МДҲ давлатларига, 240 донаси (4 фоиз) эса Африкага тўғри келади.

Top