Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2200га яқинлашмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 21 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«4 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 кишига ортиб, 2181 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Сўнгги 13 кунда ижобий тенденция кузатилмоқда - бу оралиқдан 12 кунда тузалганлар сони янги ҳолатлар сонидан кўп бўлган, фақат 30 апрель куни икки ҳолат ҳам тенг бўлган.
3 май куни 31та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва жами 48 киши соғайди. Бугун ҳозирча 32 кишида касаллик аниқланди, 51 киши соғайди.
Айни вақтгача жами 1370 киши касалликдан соғайган, 10 бемор вафот этган, шифохоналарда 801 киши даволанмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025