11:00 / 28.07.2022
8505

Онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1,2 миллиондан ошди

2022-2023 ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот тақдим этилди.

Фото: Kun.uz

2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.

Қабул якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 214 232 нафарни ташкил этди. Шундан, 395 023 нафари — жорий йил битирувчилари, 819 209 нафари — аввалги йиллар битирувчилари.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

  • кундузги таълим шакли — 612 530 нафар;
  • сиртқи таълим шакли — 565 902 нафар;
  • кечки таълим шакли — 27 417 нафар;
  • масофавий таълим шакли — 8 383 нафар.

Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича тақсимоти:

  • Қашқадарё вилояти — 140 797 нафар;
  • Самарқанд вилояти — 133 610 нафар;
  • Тошкент вилояти — 116 251 нафар;
  • Фарғона вилояти — 109 938 нафар;
  • Сурхондарё вилояти — 106 145 нафар;
  • Андижон вилояти — 79 235 нафар;
  • Наманган вилояти — 77 607 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 75 819 нафар;
  • Жиззах вилояти — 74 346 нафар;
  • Тошкент шаҳри — 68 545 нафар;
  • Бухоро вилояти — 67 663 нафар;
  • Хоразм вилояти — 64 351 нафар;
  • Навоий вилояти — 54 512 нафар;
  • Сирдарё вилояти — 45 413 нафар.
Top