Жамият | 12:15 / 15.07.2025
8307
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда адвокат 50 минг доллар билан ушланди

У Жарқўрғон туман судида кўрилаётган жиноят иши бўйича суддаги танишлари орқали айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига пул талаб қилган.

Фото: ДХХ

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида фаолият юритувчи адвокатлик ҳайъати адвокати қўлга олинди.

ДХХ хабарига кўра, у ички ишлар идоралари томонидан қўзғатилиб, ҳозирда жиноят ишлари бўйича мазкур туман судида кўрилаётган жиноят иши бўйича суд идораларидаги мансабдор танишлари орқали айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига 60 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда адвокат сўралган пул маблағидан 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид