Тошкентда оммавий ахборот воситалари ходимлари беллашдилар
«Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақасида 150 нафар қатнашчи бадминтон, стол тенниси ва волейбол спорт турлари бўйича ўзаро баҳслашди.
28 ноябр куни Тошкентда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида «Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақаси ўтказилди.
Унда 150 нафар қатнашчи бадминтон, стол тенниси ва волейбол спорт турлари бўйича ўзаро баҳслашди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Умид Ражабовнинг айтишича, мусобақадан кўзланган мақсад ОАВ вакилларини рағбатлантириш ва уларнинг спортга бўлган қизиқишларини оширишдан иборат.
«Оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида «Дўстлик спартакиадаси» мусобақаси ўтказиляпти. Улар барча тадбирларни, чекка-чекка ҳудудларда бўлишиб халқимиз ҳаёти билан боғлиқ жараёнларни ёритиб борадилар. Лекин спорт билан шуғулланиш учун вақт тополмайдилар. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги йил якунида ОАВ ходимларини ҳам рағбатлантириш, ҳам уларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида «Дўстлик спартакиадаси» режасини ишлаб чиқди ва мусобақага старт берилди. Унда 19 жамоа иштирок этмоқда», деди Умид Ражабов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
Мусобақа ғолиблари медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Мавзуга оид
16:05 / 16.11.2024
“Маънавий экспертиза” ахлоқ пардаси ҳимоячисими ёки медиа макон назоратчиси? Баҳсли мавзуда катта суҳбат
14:36 / 07.11.2024
Таълим муассасалари ўқув дастурига ўқотар қуроллар тактик-техник тавсифлари амалий машғулотлари киритилади
20:22 / 21.10.2024
Енгил касалликларни дори билан даволашга ўрганиб қолишнинг олди олинади
20:31 / 20.09.2024