Ўзбекистон | 14:18 / 05.08.2024
2801
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон билимдонлари “Заковат”да беллашади

Фото: "Заковат" клуби

Бугун, 5 август куни Остона шаҳрида “Zakovat Asian Cup” халқаро турнири ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон ва Қозоғистон жамоалари беллашади.

Турнирда Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов иштирок этмоқда.

“Заковат” клуби аъзоси, блогер Хушнудбек Худойбердиевга кўра, асосий мақсад – маълум қобиқдан чиқиш. “Заковат” бу – аввало мантиқий фикрлаш. Қозоғистон жамоаси ҳам жуда кучли, икки марта уларга ютқазганмиз, дейди клуб аъзоси.

“Zakovat Asian Cup”дан олдин, 3-4 август кунлари Остонада “Заковат”нинг спортча версияси, Шахсий ўйин ва Брейн-ринг бўйича рус тилида мусобақалар бўлиб ўтди. Фестивал доирасида Уч қитъа лигасининг Осиё ҳисоби бўйича финали ҳам ўтказилди.

Мавзуга оид