Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санкт-Петербургда Бош ҳарбий-денгиз паради бекор қилинди
2017 йилдан бери ўтказиб келинаётган Бош ҳарбий-денгиз паради бу йил «хавфсизлик чоралари» туфайли биринчи марта ўтказилмайди, деб ёзади "Фонтанка" манбаларга таяниб.
Фото: Vyacheslav Prokovjev/POOL/AFP/Getty Images
Бу йил Санкт-Петербургда Бош ҳарбий-денгиз паради (ГВМП-2025) бекор қилинди. Унга тайёргарлик бир неча кун аввал «хавфсизлик чоралари» туфайли тўхтатилган эди, деб ёзди "Фонтанка" 3 июл, пайшанба куни бир неча манбаларга таяниб.
Ҳарбий-денгиз флоти кунини нишонлаш — бу йил у 27 июлда нишонланади — 2015 йилгача бўлган гулчамбарлар қўйиш, оммавий байрамлар ва Сарой майдонида концертни ўз ичига олган форматга қайтади. «Невада ҳам, Кронштадтда ҳам кемалар бўлмайди, авиация ҳам бўлмайди», деб таъкидлайди "Фонтанка". Бундан ташқари, анъанага кўра Сенат майдонидаги тадбирларни ёпадиган пиёда отрядлари байрамларда қатнашмайди.
Санкт-Петербургда Бош ҳарбий-денгиз паради биринчи марта 2017 йилда бўлиб ўтди, унда Россия Ҳарбий-денгиз флотининг бешдан бир қисми, жумладан, Шимолий, Болтиқбўйи, Қора денгиз флоти ва Каспий флотилияси иштирок этди.
Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан кейин ҳам у бекор қилинмади. 2024 йилда ГВМП доирасида Кронштадтда Россия президенти Владимир Путинга суиқасд уюштиришга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги хабарлар фонида тантанали қисм бўлмаган.
Мавзуга оид
21:28 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунланди
17:48 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
18:29 / 21.12.2025
Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига келди
18:14 / 21.12.2025