Ўзбекистон | 18:29
2533
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига келди

Ўзбекистон етакчиси 21-22 декабр кунлари Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг навбатдаги мажлисида кузатувчи мақомида ва МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига келди.

«Пулково» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси 21-22 декабр кунлари Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг навбатдаги мажлисида кузатувчи мақомида ва МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.

Саммит кун тартибидан мазкур кўп томонлама бирлашмалар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш билан боғлиқ долзарб масалалар ўрин олган.

Анъанага кўра, биргаликда амалга оширилган ишларнинг асосий натижалари сарҳисоб қилинади ва келгуси йилдаги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилади.

Тайёрлаган:  Дилшодбек Асқаров

Мавзуга оид