Ўзбекистон | 10:05 / 27.08.2024
5430
1 дақиқада ўқилади

Банк раҳбари Учқудуқ туманига ҳоким бўлди 

“Агробанк” АТБ Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган Учқун Элмуродов Учқудуқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Соли Ҳамроев президент раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда фаолиятидаги тизимли камчиликлар сабабли ишдан олинганди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Элмуродов Учқун Файзуллаевич Навоий вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Учқудуқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учқун Элмуродов 1986 йилда Конимех туманида таваллуд топган. Маълумоти олий. 2007 йилдаТошкент молия институтини ҳамда 2012 йилда   Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий бизнес мактабини тамомлаган.

Тайинловга қадар у “Агробанк” АТБ Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

2017 йил май ойидан буён Учқудуқ туманига раҳбарлик қилиб келган Соли Ҳамроев аввалроқ президент раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйгани сабабли ишдан олинган эди.

Олдинроқ вилоятнинг Ғозғон шаҳига ҳам янги ҳоким тайинанганди.

Мавзуга оид