Учқудуқда ўқувчилар киномобилда кино кўришга олиб борилди. Бу вақтда ҳаво қаттиқ совуқ бўлган
Kun.uz манбасига кўра, топшириқ Навоий вилояти ҳокимлигидан берилган. Томоша нархи болалар учун 10 минг сўм, катталар учун 20 минг сўм бўлган. Намойишлар бугун ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Фото: Kun.uz
Навоий вилояти Учқудуқ туманида бюджет ташкилотларида ишловчи ходимлар ҳамда мактаб ўқувчилари кўчада, киномобилда филм кўришга мажбурланган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси маълум қилди.
Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, вилоят ҳокимлиги ҳамда "Medial Illusion" ХК ҳамкорлигида ҳудудга юк автомобилига мослаштирилган кўчма кинотеатр олиб борилган. Ушбу киномобил айни пайтда вилоятнинг шимолий ҳудудларида филмлар намойишини ўтказмоқда.
Жумладан, 17 феврал куни соат 16:00 да Учқудуқ туманида бадиий филм намойиши ўтказилган. Манбага кўра, тумандаги бюджет ташкилотлари ходимлари, ўқитувчи ва ўқувчилар совуқ ҳавода томошага боришга мажбурланган. Чипта нархи болалар учун 10 минг сўм, катталар учун 20 минг сўм қилиб белгиланган.
«Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Жамшид Халилов томонидан мактаб директорларига ўқувчи олиб бориш юзасидан топшириқ берилди. Эътироз билдирсак иш фаолиятимизни текширишга одам юбориб, чора беришади. Катталар-ку чидар, болаларни ўйлашса бўларди», дейди Kun.uz журналисти билан гаплашган, исмини ошкор қилишни истамаган таълим соҳаси вакилларидан бири.
Kun.uz ҳолатга изоҳ олиш мақсадида Жамшид Халилов билан боғланди. Унинг билдиришича, топшириқ туман ҳокимлигидан бўлган.
«Топшириқ қаердан келишини ҳамма билади, лекин доим уни бажарганимиз учун биз айбдор бўламиз. Мажбурламадик ҳеч кимни, биз фақат борувчи ўқувчилар рўйхатини шакллантириб бердик», дейди у. Бироқ оддий кино томошаси учун рўйхат нега ва кимга керак бўлди, деган саволга жавоб бера олмади.
- Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 5 кун олдин 17–19 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво оқими кириб келишидан огоҳлантирганди. 17 феврал куни Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида кундузи –3...–8 даража совуқ бўлган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17
-
АҚШ стартапи бўлажак фарзанднинг кўз ранги, бўйи ва ақл даражасини танлашни таклиф қилди
Фан-техника | 20:05
-
Қамчиқ довонида сел туфайли йўлнинг бир қисми ёпилди
Жамият | 19:45
-
Маск Трампни обрўсизлантирувчи постини ўчириб ташлади
Жаҳон | 19:30
Мавзуга оид

14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин

18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади

13:58 / 29.04.2025
Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади

12:03 / 19.04.2025