Жаҳон | 18:19 / 09.02.2024
14660
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда тиббий ниқоб тақиш режими қайтадан жорий қилинди 

Жамоат жойларида мажбурий ниқоб тақиш бир йил аввал бекор қилинган эди. 

Фото: Руслан Пряников

9 феврал куни Қозоғистон бош санитар шифокори Айжан Есмагамбетова тиббий ниқоб тақишни тавсия қилувчи қарорни имзолади. Сабаби – коронавирус инфекцияси, қизамиқ ва турли респиратор вирусли инфекцияларнинг тарқалиши. 

Қарорда вилоятлар, Олмаота, Остона, Чимкент шаҳарлари соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда Санитария-эпидемиология назорати қўмитасининг ҳудудий бошқармалари раҳбарларига қуйидагиларни таъминлаш топширилган:

- тиббиёт ташкилотларида ходимлар ва фуқаролар томонидан тиббий ниқоблардан фойдаланиш, антисептик воситалар мавжудлиги;

- COVID-19 коронавирус инфекцияси, грипп ва ЎРВИ олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш. 

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ва давлат ҳокимияти органлари аҳоли гавжум жойларда: аэропортлар, вокзаллар, автовокзаллар, бозорлар, савдо-кўнгилочар марказлар, савдо уйлари, театрлар, кинотеатрлар, давлат хизматлари марказлари, банклар ва бошқаларда, транспортнинг барча турларида (жамоат транспорти, ҳаво, темир йўл) тиббий ёки мато ниқобларидан фойдаланишни тавсия этиши лозим. 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда бир йил аввал, 2023 йил январ ойи охирида коронавирус билан боғлиқ равишда жорий қилинган тиббий ниқоб режими бекор қилинган эди.

Мавзуга оид