Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореяда коронавирус туфайли касалхонага мурожаат этганлар сони 4 ҳафта ичида 6 баробарга ошди
Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги маълумотларига кўра, юқтирганлар сонининг кўпайишига қарамай, беморларнинг 90 фоиздан ортиғи касалликни енгил ўтказган.
Жанубий Кореяда коронавирус туфайли касалхоналарга мурожаат қилганлар сони сўнгги тўрт ҳафта ичида олти баравар ошди.
Yonhap агентлиги Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги (KDCA) маълумотларига таяниб маълум қилишича, август ойининг биринчи ҳафтасида Covid-19 туфайли касалхоналарга 861 киши ётқизилган.
Коронавирус билан касалланиш даражаси жорий йилнинг феврал ойидан бери энг юқори даражага етди.
Юқтирганлар сонининг кўпайишига қарамай, беморларнинг 90 фоиздан ортиғи касалликни енгил ўтказган.
Расмийлар 65 ёшдан ошган кишиларни Covid-19'га қарши эмлаш жараёни октябр ойида давом этишини эълон қилди.
Мавзуга оид
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
12:50 / 02.02.2026