Жаҳон | 08:31 / 17.03.2018
13021
1 дақиқада ўқилади

Хитойга қарши. Трамп Тайвань бўйича янги қонунни имзолади

Фото: Kevin Lamarque/Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп Тайвань билан расмий делегациялар алмашинувига рухсат берувчи қонунни имзолади, деб хабар қилмоқда Reuters.

Шунингдек, қонунда Тайвань билан муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган чақириқ ҳам бор.

ХХР фикрича, АҚШ расмий равишда рад этмаётган «ягона Хитой» сиёсатига зид бўлган ушбу қонун минтақадаги вазиятни янада оғирлаштиради. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пекин "ягона Хитой" сиёсатини изчил давом эттириши ҳамда Тайваннинг мустақилликка эришишига йўл қўймаслиги хабар берилганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид