Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дори-дармон билан шуғулланган сохта “тадбиркор” фош қилинди
Фото: Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси
Хоразм вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда фуқаро Cобир Хасановнинг (исм-фамилияси ўзгартирилган) Самарқанд вилоятидан ноқонуний равишда дори-дармон воситаларини вилоятга олиб келиб, олди-сотди ишларини амалга ошираётганлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят давлат солиқ бошқармаси хабар берди
Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилган ўрганишлар давомида Хасанов ушбу ноқонуний савдо фаолиятини Урганч тумани, Ғойбу қишлоғи, Мутавалли маҳалласида янгидан қурилган намунавий ҳовли-жойларнинг бирида амалга ошириб келаётгани маълум бўлди.
Яъни мазкур хонадоннинг 3 та хонаси дори-дармон воситаларини сақлашга мўлжалланган шахсий омборхонага айлантирилган бўлиб, сохта тадбиркорлик йўлини танлаган фуқаро ўз фаолияти юзасидан давлат рўйхатидан ўтмасдан, давлатга солиқ тўловларини тўлашдан қочишга ҳаракат қилган ҳамда бирон маротаба солиқ тўловларини амалга оширмаган.
Вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2017 йил 21 октябрдаги 422-хс-сонли буйруғи асосида ўтказилган тезкор рейд тадбирида ушбу хонадонда 459 турдаги 568,0 млн. сўмдан ортиқ кирим ҳужжати ва сифат сертификати бўлмаган дори-дармон воситалари мавжудлиги аниқланди ва уларнинг барчаси далилий ашё сифатида вақтинча сақлаш учун олиб қўйилди. Ўрганишлар давомида дори-дармон воситалари ичида яроқлилик муддати эскирган 14 та дори воситалари ҳам борлиги маълум бўлди.
Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор рейд тадбирида тузилган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди. Ушбу ноқонуний фаолият юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:00 / 17.02.2026
Хоразмда янги таълим маркази: Осиё халқаро университети талабаларга қандай имкониятлар тақдим этади?
09:42 / 29.01.2026
Хоразм ҳокимликларида ўрганиш: 60 га яқин ходимнинг тадбиркорлик фаолияти аниқланди
16:15 / 23.12.2025
Хоразмда тадбиркор ундан иш сўраб келган талаба қизга шилқимлик қилди
15:34 / 11.12.2025