Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган хизматлар рўйхати тўлдирилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ–3953-сон қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати қуйидаги мазмундаги 31 ва 32-бандлар билан тўлдирилмоқда:
31. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига, шу жумладан, хорижий ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хусусийлаштириладиган ёки хўжалик жамиятларининг устав фондларига давлат улуши сифатида ўтказиладиган давлат активларини баҳолаш хизматлари.
32. Давлат акциялар (улушлар) пакетларини сотиш ҳамда маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида IPO (SPO) бўйича эмиссияларни жойлаштириш учун жалб қилинадиган инвестиция воситачилари, маслаҳатчилари, шу жумладан, хорижий маслаҳатчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига кўрсатадиган хизматлари.
Мавзуга оид
13:54 / 22.12.2025
Инвестиция воситачилари учун хизматлар ва чекловлар белгиланди
18:41 / 18.09.2025
Ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтинги жорий этилади
15:04 / 20.07.2022
Инвестиция дастури доирасида Қорақалпоғистонга ажратилган маблағ 1 триллион сўмгача оширилди
07:21 / 23.12.2021