Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтинги жорий этилади
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги рейтингни баҳолаш оператори қилиб белгиланди.
Ҳукумат қарори билан «Рейтинг кўрсаткичлари асосида «Ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтинги»ни баҳолаш» регламенти тасдиқланди.
Регламент рейтинг кўрсаткичлари асосида ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтингини баҳолаш тартибини белгилайди.
Рейтинг 2 йўналишда баҳоланади:
- инвестиция салоҳияти. Мазкур йўналишда статистик кўрсаткич ва субкўрсаткичлардан иборат бўлган устувор омиллар ва уларнинг вазнлари асосида ҳудудлар инвестиция салоҳияти баҳоланади;
- бошқарув самарадорлиги. Мазкур йўналишда ҳудудларда тадбиркорларнинг сўров натижалари орқали кўрсаткич ва субкўрсаткичлар асосида бошқарув самарадорлиги баҳоланади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги рейтингни баҳолаш оператори бўлиб, қуйидаги вазифаларни бажариш учун масъул ҳисобланади:
- баҳолаш жараёнини умумий мувофиқлаштириш;
- электрон платформани бошқариш;
- натижаларни тақдим этиш.
Рейтинг баллари 4 та босқичда электрон платформа орқали ҳисобланади.
Баҳолаш оператори рейтинг баҳолаш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлайди.
Мавзуга оид
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
08:43 / 06.07.2026
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
08:48 / 27.06.2026
Стратегик ресурслар харитаси: қайси давлат нимани назорат қилади?
20:55 / 25.06.2026