Ўзбекистон | 10:22 / 30.08.2021
28778
2 дақиқада ўқилади

Президент: «Олий таълимга қамров 9 фоиз эди, ҳозир – 29 фоиз. Хурсандмисиз, десангиз айтаман – йўқ, ҳали хурсанд эмасман»

Ўзбекистонда 5 йил олдин олий таълимга қамров 9 фоиз эди, ҳозир бу кўрсаткич 29 фоизга чиқди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтаётган тадбирда маълум қилди.

“5 йил олдин олий таълим билан қамровимиз 9 фоиз эди, ҳозир 29 фоизга чиқдик. Шундан хурсандмисиз, десангиз айтаман – йўқ, ҳали хурсанд эмасман. 50 фоизгача чиқарсак кўнглим тўлади. Олимлари, халқи билимли бўлган давлат барибир кучли бўлади. Мен бунга ишонаман. Таълим ва яна таълим, деб бекорга айтмайман. Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ҳам бежиз йўлга қўймадик. 

Навоийда кўрдингиз, билимли одам бемалол ўз йўлини топяпти. Икки йил аввал Марҳаматда IT-Park очганимизда кўпчилик кулганди. Ҳозир ўша паркдаги йигит-қизлар ойига 3-4 минг долларгача маош олишяпти. 

Яқинда тадбиркорлар билан учрашдим. Шунда кўрдингиз, бир йигит агар имконияти берсангиз 100 минг кишини IT соҳасида иш билан таъминлайман, деди. Умуман тадбиркорлардан 15 мингдан ортиқ таклиф тушди, имкон қадар ўзим ўрганиб чиқдим. 70 фоизи адолатли гаплар. Энди уларнинг ечими устида ишлаймиз”, деди давлат раҳбари расмий нутқ бошланиши олдидан.

Мавзуга оид