Жаҳон | 17:06 / 17.05.2019
15345
1 дақиқада ўқилади

Франция сайёҳлар ташрифи бўйича жаҳон рекорди янгиланганини эълон қилди

Фото: Фото: Christophe Morin / Bloomberg

Францияга сайёҳларнинг келиши 2018 йилда 89,4 миллион чет эллик кўрсаткичи билан жаҳон рекордига етди. Бу ҳақда бош вазир Эдуард Филип раислигидаги туризм бўйича қўмита ҳисоботида айтилади.

«2018 йил натижаларига кўра, Франция хорижий сайёҳлар ташриф буюриши бўйича дунёда биринчи ўринни сақлаб қолди», - дея билдирган қўмита. Унинг қўшимча қилишича, ўтган йили Францияга ташриф буюрган сайёҳлар харажатлари йиллик ҳисобда 5 фоиз даражага ўсди ва 56 миллиард евродан ошиб кетди, бу эса янги рекорд ҳисобланади.

Туристларнинг умумий оқими 2017 йил билан таққослаганда 3 фоиз даражага ошди. Кўпроқ Осиёдаги аҳоли Францияга қизиқиш билдирган: 2018 йилда Европа республикасига бир йил аввалги кўрсаткичдан 7,4 фоизга кўпроқ одамлар келди. Шунга қарамай, сайёҳлар оқимининг катта қисми бошқа Европа мамлакатларидан Францияга ўтган - бу 79 фоиз.

Мавзуга оид