Жамият | 15:00 / 14.06.2020
28566
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Onless.uz онлайн автомактаб платформаси тақдим этилди

Автомактабларда 1 июндан бошлаб ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалаларида назарий дарсларни онлайн ҳамда амалий машғулотларни эса карантин талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда амалга оширишга рухсат берилди. Бу эса ўз навбатида сифатли онлайн таълим жараёни ташкил этишни талаб қилади.

Аммо айрим ҳудудларда Telegram ёки Facebook тизимлари орқали, флешка ёки дисклар орқали ўқувчиларга дарслар тақдим этилмоқда. Аммо дарсларни шунчаки ўқувчига юбориш орқали ўқувчининг дарсларни кўриши ва ўзлаштириши тўғрисидаги саволларга жавоб топиш қийин масала.

Ҳар бир дарс якунида тестлар тақдим этилади

Сифатли онлайн таълимда ўқувчиларнинг дарсларни кўриш ҳамда онлайн дарсларда иштирок этиш жараёнларини назорат қилиш ва ўтилган мавзу юзасидан савол-жавоб қила олиш имконияти муҳим саналади. «YAKUBOV GLOBAL XOLDING» ҳайдовчиларга онлайн таълим ташкил этиш бўйича Onless.uz платформасини таклиф этади. Мазкур платформа қуйидаги имкониятларга эга:

- тизим ҳар бир ўқувчининг қайси видеодарсни кўрганини автоматик ёзиб боради. Бунда ўқувчи дарсни тўлиқ кўрган ҳолатдагина тизим мазкур дарсни кўрилган деб ҳисоблайди. Қолган барча ҳолатларда видеодарс кўрилмаган деб ҳисобланади. Бу эса видеодарслар устидан назорат ўрнатилишини таъминлайди;

Дарслар устидан назорат

- дастурга СМС уланган бўлиб, автомактаблар ўқувчини рўйхатга олиш жараёнларида ўқувчига қуйидагича СМС ҳам боради:

Хар бир ўқувчига автоматик СМС хабарнома боради

- дарслар тўлиқ онлайн ташкил этилади ва бир хил сценарий асосида бутун республикада ягона платформада бўлади;

- дарслар охирида назорат тест саволлари берилган бўлиб, бу автомактаб ўқувчисининг ўзлаштириш даражасини аниқлашда ёрдам беради;

- онлайн тизим алоҳида қурилма танламайди. Автомактаб ўқувчиси исталган қурилмадан onless.uz манзили орқали ўзига берилган логин ва парол билан кириши мумкин;

- дарсларни исталган вақтда кўра олиши. Бунда ўқувчи ҳафта давомида ишда бўлиши мумкин. Дам олиш кунларида эса бемалол дарсларга қатнашаверади;

- ҳар бир автомактаб ўқувчисига индивидуал профил (кабинет) берилади. Автомактаб раҳбарияти ҳар бир ўқувчининг дарс олиш жараёнини кузатиб боради;

- доимий янгиланиб борадиган видеодарслар (видеодарсларни билим даражаси юқори автомактаб ўқитувчилари томонидан ёзилаётганини ҳисобга олиб, дарсларнинг сифат даражаси талабга қараб ўзгариб боради;

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарорига асосан «YAKUBOV GLOBAL XOLDING» МЧЖ корхонаси томонидан жорий этилган amet.uz автоматлашган тизими 150дан ортиқ автомактабларга ўрнатилганини ҳисобга олган ҳолда, дастурнинг кейинги версиясида amet.uz тизими билан интеграция бўлиб, барча маълумотлар ягона серверда ва ягона дастурда бирлашади. Бу эса автомактаблар учун жуда ҳам қулайдир;

- дастур юқори веб дастурлаш технологияларида ёзилган, юқори ҳимоя тизими билан таъминланган, шунингдек, тизимдан интернет тезлиги паст бўлган ҳолатларда ҳам фойдаланиш мумкин.

Дастурда доимий янгиланишлар ва ўзгаришлар амалга ошириб борилади, шунингдек, фойдаланувчилар талаблари ҳам инобатга олинади. Дастурдан пандемия давридан сўнг ҳам фойдаланиш мумкин. Автомактабларда ўқийдиган давлат органи ходимлари, муддатли (15 кун ишда, 15 кун уйда) бўладиган ўқувчилар, қисқаси автомактабга ҳар куни келиш имконияти йўқ барча онлайн тарзда ўқиш режимида давом эттириши мумкин. Бунинг афзаллик томони шундаки, ўқувчи томонидан ҳафта давомида ўтказиб юборилган дарслар дам олиш кунлари ёки бўш вақтларда ўзлаштириш имконини беради. Кўпчилик ҳолларда ўқувчи ишлайди, ўқийди ва чарчайди. Кечга яқин 4 соат назарий дарсга ўзи истамаган ҳолда ўтиради (айрим ўқувчилар). Onless.uz тизими эса уларга таълим олиш жараёнини ўзига мос вақтни танлаши мумкин бўлган, таълим сифатини оширувчи воситадир.

Энг кўп бериладиган саволлар:

1. Тизимга тушунмасак нима қиламиз?

– Тизим тўлиқ ўзбек тилидалигини инобатга олсак, уни тушуниш жуда осон. Ундан ташқари, доимий консультация хам берамиз.

2. Amet.uz тизими қаерларда ўрнатилган?

– Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Қорақалпоғистон, Тошкент вилояти Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятларидага автомактабларга ўрнатилган.

3. Amet.uz автоматлашган тизимини ва онлайн платформани бир вақтда сотиб олсак, ёки аввал Amet.uz Автоматлашган тизимини сотиб олган бўлсак, чегирмалар борми?

– Албатта. 800 000 сўм чегирма бор.

Amet.uz Автоматлашган автомактаб тизими (408-сон қарор Вазирлар Махкамасининг 31-май 2018-йил)

4. 2-3 ойдан кейин карантин тугаса, тизим тамом тўхтайдими?

– Бундан кейин онлайн таълим давр талаби бўлиб қолади. Шундай экан, тизим сизнинг автомактабингизга келолмайдиган ёки дарс ўтиш вақтингизда дарсда бўлолмайдиган ўқувчилар учун ишлайверади. Бу жудаям қулай бўлади. 

5. Ушбу дастур орқали автомактабга тўлиқ онлайн таълимни ташкил этган ҳолда ишлашга рухсат олса бўладими?

– Aлбатта, дастур онлайн таълим талабларини тўлиқ бажарган ҳолда яратилган (дастурни оддий дастурчилар эмас, доимий автомактаб соҳасида фаолият юритадиган мутахассислар яратган. Дастурдан фойдаланиш бўйича шартномани амалга оширган 10дан ортиқ мактабларга дарсларни ташкил этишга рухсат берилди. Бундан аввалги amet.uz (Aвтоматлашган автомактаб тизими) тизими 150дан ортиқ мактабларга Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарорини таъминлаган ҳолда ўрнатилган ва автомактабларнинг лицензия олиш жараёнини таъминлаган. Янги онлайн платформа ҳам 50дан ортиқ автомактаблар, Таълим инспекцияси ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати талабларини ҳисобга олган ҳолда яратилган.

Қўшимча саволлар ва шартнома қилиш масаласида

📞 +998972800809 (Салоҳиддин)

📞 +998919791999 (Сирожиддин)

📞 +998906366264 (Салоҳиддин)

Реклама ҳуқуқи асосида

 

 

Мавзуга оид