Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда янги йўналишда тепловоз қатнови йўлга қўйилади
Сентябрдан бошлаб Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини Жиззах шаҳри билан боғловчи “Иржар – Дўстлик – Жиззах” йўналишида тепловоз қатнови йўлга қўйилади.
Фото: Kun.uz
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Сентябрдан бошлаб Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини Жиззах шаҳри билан боғловчи “Иржар – Дўстлик – Жиззах” йўналишида тепловоз қатнови йўлга қўйилади. Натижада ушбу туманлардаги 450 минг аҳолини шаҳарга қатнашида енгиллик яратилади.
Вилоятдаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, жойларда боғча ва мактаблар қуриш, Жиззах шаҳридаги тиббиёт муассасалари ва кўприкларни таъмирлаш чора-тадбирлари юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Умуман, Жиззахда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, грантлар ажратиш учун қўшимча 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди, вилоят фаоллари билан мулоқот бўлди.
Мавзуга оид
17:50 / 03.02.2026
Янги Жиззах шаҳри қурилади
20:38 / 30.01.2026
Жиззахда туризм мажмуалари ташкил этилади, Арнасой аэропорти кенгайтирилади
10:15 / 13.01.2026
Жиззахда мактабдан қайтаётган ўқувчи пиёдалар йўлагида машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
14:57 / 07.01.2026