Технология | 00:30 / 14.02.2018
6363
1 дақиқада ўқилади

Олимлар тўсиқларни мустақил четлаб ўта оладиган дрон ихтиро қилишди

Фото: Global Look Press/Gene Blevins

АҚШнинг Массачусетс технологик институти муҳандислари шаҳарда ёки қуюқ ўрмонда нимагадир урилиб кетиш хатарисиз юқори тезликда учадиган учувчисиз парвоз қурилмаси ихтиро қилишди. Бу ҳақда EurekAlert илмий нашри хабар бермоқда. 

NanoMap тизими дроннинг атрофини ўлчовчи чуқурлик датчиклари тизимини қўллайди.  Дрон кўринувчи объектлардан келиб чиқиб нафақат ҳаракатланишни режалаштира олади, балки кўриниш ёмон бўлганда қандай ҳаракатланишни ҳал қила олади. 

Дронларнинг синовдан ўтказилиши вақтида конструкторлар NanoMap билан жиҳозланмаган дронлар 25 фоиз ҳолатда, жиҳозланган дронлар эса 2 фоиз ҳолатда тўсиққа урилишини аниқлашган.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид