Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФ дронлари Одессадаги порт инфратузилмасига зарар етказди
РФ Қуролли кучларининг дронлар ҳужуми оқибатида Одесса шаҳрининг портга яқин инфратузилмаси, шунингдек, бир фуқаролик кемаси шикастланган. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипер маълум қилди. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Россия яна бир бор Одессага дронлар билан ҳужум қилди. Натижада шаҳарнинг портга яқин инфратузилмаси, шунингдек, бир фуқаролик кемаси зарар кўрди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипер душанба куни, 22 декабр кечқурун Telegram'да хабар қилди.
“Оқибатларни бартараф этиш устида тегишли хизматлар ишлаяпти, — деб қайд этди мансабдор. — Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмади”.
Шу куни, 22 декабр тонгда, Одесса шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Лисак Telegram'да РФнинг шаҳарга тун давомида қилган икки ҳужуми оқибатлари ҳақида маълум қилди. Унинг ёзишича, бу ҳужумлар натижасида 30 ёшли эркак жабрланган: у ўртача оғир аҳволда шифохонага етказилган. Шунингдек, муҳим инфратузилма объектига зарар етгани сабабли Одессанинг туманларидан бирига қарашли ҳудуд бир қисми вақтинча электр таъминотисиз қолган.
19 декабр кечқурун Россия Одесса вилоятига оммавий зарба берган эди. Олег Кипер маълумотларига кўра, ўшанда камида 8 киши ҳалок бўлган, яна 27 киши яраланган. РФ зарбаси Кипер аниқ айтмаган “Одесса тумани порт инфратузилмаси объекти”га тўғри келган. Унинг сўзларига кўра, ҳужум вақтида баллистик ракеталар қўлланган.
Мавзуга оид
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
15:20 / 09.06.2026