Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмалиқда эчкиэмар фуқаро хонадонига кириб қолди
Экология вазирлиги ходимлари уни тутиб, табиатга қўйиб юборишди.
Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳрида яшовчи Исроиловлар хонадонига эчкиэмар кириб қолди, деб хабар берди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
Қайд қилинишича, шу ҳақдаги мурожаатдан кейин хонадон кўздан кечирилган ва эчкиэмар кириб қолгани аниқланган. Унга ҳеч қандай жароҳат етказилмаган.
Эчкиэмар саломат экани сабабли аҳоли яшаш жойидан узоқ, бу жониворлар яшаши учун мос келадиган ҳудудга қўйиб юборилгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
12:11 / 18.09.2025
Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилади
14:09 / 20.05.2025
Дарахт кесиш учун ариза бераётганларни жамоатчилик кузатиб туради
17:39 / 19.05.2025
Аҳолининг экологик маданиятини оширишга қаратилган президент қарори қабул қилинди
10:51 / 15.05.2025