«Оҳангаронцемент» АЖ Кипр компанияси эгалигига ўтди
Ўзбекистондаги энг йирик цемент заводларидан бири – «Оҳангаронцемент»нинг 84,19 фоиз акцияси Кипрда рўйхатга олинган Lamanka Interprises Limited компаниясига сотилди. Битим нархи – 557,68 млрд сўм.

Фото: Stroyka.uz
Кипрнинг Lamanka Interprises Limited компанияси «Оҳангаронцемент» АЖнинг 84,19 фоиз улушини харид қилди. Битим нархи 557,68 млрд сўмни ташкил қилди.
Ўзбекистондаги энг йирик цемент заводларидан бири бўлган «Оҳангаронцемент»нинг сотилган пакетларига EUROCEMENT Holding AG эгалик қилар эди.
Аввалроқ, Тошкент фонд биржасида компания ўзига тегишли бўлган 4 141 108та оддий рўйхатдан ўтган акцияларини сотувга чиқарган бўлиб, унда ҳар бир акция учун минимал нарх – 103 593 000 сўмни ташкил этиши кўзда тутилган эди.
«Оҳангаронцемент»нинг соф фойдаси 2019 йилда 179,8 миллиард сўмни, 2020 йилнинг дастлабки 9 ойида 187,1 миллиард сўмни ташкил қилган. Компания 2021 йилнинг биринчи чорагида 24,8 млрд сўм соф фойда кўрган.
Маълумот учун, EUROCEMENT Holding AG «Оҳангаронцемент»га 2006 йилдан бери эгалик қилиб келди.
Завод 1961 йилда ишга туширилган бўлиб, дастлаб 1994 йилда хусусийлаштирилган ва акциядорлик жамиятига айлантирилган. Узоқ вақт давомида корхонанинг асосий эгаси Zeromax компанияси бўлган. 2006 йилда эса EUROCEMENT Holding AG 75,5 фоиз акцияларни сотиб олган ҳолда заводнинг асосий акциядорига айланган эди.
Заводнинг лойиҳавий қуввати йилига 2,18 миллион тонна цементни ташкил этади. Корхона таркибига Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган қурилиш материаллари ва конструкциялар заводи ҳам киради.
19та цемент заводига эгалик қилувчи EUROCEMENT Holding AG халқаро саноат холдингининг «Оҳангаронцемент»ни сотувга қўйганига компаниянинг қарзлари сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ижтимоий тармоқларда компаниянинг ўзи ҳам Россиянинг Сбербанки томонидан сотувга қўйилгани ҳақидаги хабарлар тарқалган.
Кипрнинг Lamanka Interprises Limited компанияси 2018 йил 15 ноябрда рўйхатга олинган. Компаниянинг амалдаги директори Андреас Нианиас ҳисобланиб, EUROCEMENT Holding AG кенгашининг аъзоси ҳисобланади.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Савдо урушидан ҳам жиддийроқ: Хитой катта синов қаршисида
Жаҳон | 16:13
-
Тошкентдаги «Қўйлиқ» бозори ёпилмаслиги маълум қилинди
Жаҳон | 16:10
-
Трамп учинчи муддат, тинчлик музокаралари ва савдо уруши оқибатлари ҳақида гапирди
Жаҳон | 15:55
-
Ғазога қолдирилган «Papamobile», ядро қуролини эслаган Путин ва Покистонга сувни тўсиб қўйган Ҳиндистон — кун дайжести
Жаҳон | 15:11
Мавзуга оид

19:01 / 23.04.2025
Шимолий Кипр ва туркий бирлик: зиддият эмас, тадрижийлик

22:37 / 02.04.2025
Кипр парламентида Роман Абрамовичнинг фирмасини текшириш талаб қилинди

18:37 / 19.12.2024
Ўзбекистоннинг Кипрдаги биринчи элчиси тайинланди

17:33 / 07.12.2024