Ўзбекистон | 18:35 / 03.05.2021
12843
1 дақиқада ўқилади

Kun.uz’нинг уч вакили «Олтин қалам» танлови мукофотларини қўлга киритди

Бугун, 3 май - Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида «Туркистон» саройида журналистика соҳасидаги «Олтин қалам» ХV Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Kun.uz мухбири Жамшид Ниёзов танловнинг «Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини энг яхши ёритгани учун» (интернет-журналистикаси йўналишида) номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

Илёс Сафаров эса танловнинг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан таъсис этилган «Давлат тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши материал учун» (интернет-журналистикаси йўналишида) номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Маросимда сўзга чиққан Илёс Сафаров барча журналистларни ўзбек тилини қўллаб-қувватлашга ва бу ҳақида кўпроқ ёзишга чақирди.

Маросимда Интернет журналистикаси йўналишида Kun.uz мухбири Аброр Зоҳидов фахрли 1-ўринга муносиб кўрилди.

Ушбу йўналишда 2-ўринда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош муҳаррири Абдужамил Тайпатовга, 3-ўринда nuz.uz мухбири Олия Таишова эътироф этилди.

Мавзуга оид