Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича дунёда 100-ўринни эгаллади
Ўзбекистонда мобил интернет тезлиги дунё етакчилариникидан қарийб 9 баробар пастлиги қайд этилди.
Сентябр ойида Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича дунёнинг 141 мамлакати ичида 100-ўринни эгаллади. Бундай маълумотлар Speedtest Global Index веб-хизмати рейтингида келтирилган.
Август билан солиштирганда (101-ўрин) Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида 1 поғона кўтарилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда сентябр ойида мобил интернет орқали ўртача юклаб олиш тезлиги 23,63 Мбит/с, юклаш тезлиги эса 12,6 Мбит/с ни ташкил қилди.
Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон сентябр ойида мобил интернет тезлиги бўйича биринчи ўринни эгаллади (умумий рейтингда 66-ўрин). Қирғизистон иккинчи (88-ўрин), Ўзбекистон учинчи (100-ўрин), Тожикистон тўртинчи (136-ўрин) бўлди. Туркманистон бўйича маълумот йўқ.
Дунёнинг барча мамлакатлари орасида энг тез мобил интернет Бирлашган Араб Амирликларида қайд этилган. У ерда сентябр ойида юклаб олиш тезлиги 211,58 Мбит/с, юклаш тезлиги эса 22,02 Мбит/с эди. Қатар иккинчи, Хитой эса учинчи ўринда.
Ўзбекистон сентябрда стационар (симли) интернет тезлиги бўйича ўз мавқеини ёмонлаштирди ва 91-ўринни эгаллади. Бу август ойига нисбатан 2 ўрин паст. Сентябр ойида юклаб олиш тезлиги 53,08 Мбит/с, юклаш тезлиги эса 53,53 Мбит/с бўлди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон стационар интернет тезлиги бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллади (умумий рейтингда 91-ўрин). Қирғизистон иккинчи (93-ўрин), Қозоғистон учинчи (96-ўрин), Тожикистон тўртинчи (127-ўрин) бўлди.
Дунёнинг барча мамлакатлари орасида энг тез стационар интернет Ҳонконгда қайд этилди - юклаб олиш тезлиги 265,17 Мбит/с, юклаш тезлиги эса 183,90 Мбит/с. Сингапур иккинчи, Чили эса учинчи ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
18:53 / 16.04.2024
Ўзбекистон мобил интернет ҳамёнбоплиги рейтингида Марказий Осиёда энг яхши бўлди
16:56 / 19.01.2024
«Airbnb эффекти»: йўқ бўлаёзган шаҳар интернет илова сабаб даромад манбаига айланди
00:23 / 11.01.2024
Интернет блокланиши туфайли энг кўп зарар кўрган давлатлар эълон қилинди
12:31 / 17.11.2023