Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш тартиби белгиланади
Фото: Getty Images
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш ишларини олиб бориш тартиби тўғрисидаги”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш ишларини олиб бориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага кўра, у саноат хавфсизлиги, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида Давлат назоратини амалга оширувчи органлар ва идоралар ишида ҳамда ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялашда тоғ-кон корхоналарини лойиҳалашни, минерал хом ашё ва углеводородларни қазиб олувчи ва қайта ишлашни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар назоратини амалга оширувчи идоралар ишида фойдаланишларига мўлжалланган.
Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва ер ости иншоотлари қуйидаги ҳолларда тугатилиши ва консервацияланиши мумкин:
ер қаъридан фойдаланишнинг белгиланган муддати тугаганда;
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтаганда;
фойдали қазилмаларнинг иқтисодий даромадли захиралари тўлиқ ишлатилиб бўлинганда;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлган ер ости иншоотларини, олдини олишнинг техник жиҳатдан имкони бўлмаган ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган сув босиши ёки бузилиши хавфи пайдо бўлганда;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлган ер ости иншоотларидан фойдаланиш зарурати йўқолганда.
Тоғ-кон корхоналарининг тугатилиши:
республика бўйсунувидаги корхоналарга нисбатан – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан;
маҳаллий бўйсунувидаги корхоналарга нисбатан – жойлардаги тегишли давлат ҳокимлиги органларининг рухсатлари билан амалга оширилади.
Тоғ-кон корхонаси ёки унинг участкасини тугатилиши ва консервацияланиши Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан ер қаърини муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шунингдек бошқа манфаатдор органлар ва муассасалар билан белгиланган тартибда келишилган махсус лойиҳаларга кўра амалга оширилади. Ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш лойиҳаси таркибида:
геологик ва чизма ҳужжатлар;
захиралар ҳолати тўғрисидаги ҳисоб-китоблар ва маълумотнома;
очилгани, тайёрлангани ва қазишга тайёрлари ажратиб кўрсатилган, корхона бош муҳандиси, бош маркшейдери, бош геологи ва айрим ҳолларда бош механик томонидан имзоланган фойдали қазилмаларнинг, шу жумладан саноат баланс ва баланс орти захираларининг ҳолати ҳақидаги маълумотнома бўлиши лозим.
Тоғ-кон корхонасини (комбинат ёки тоғ-кон бошқармаси таркибига кирувчи) тугатиш ва консервациялаш жараёнини қўзғатиш тегишли вазирлик, идора ва ҳокимликларнинг рухсатлари билан амалга оширилади.
Тоғ-кон корхонасининг тугатиш ёки консервациялаш ҳақида жойлардаги давлат ҳокимлиги органлари ёки махсус ваколатли давлат органига берган аризасига:
а) асосий тоғ-кон чизмалари ҳужжатлари (вертикал проекцияларнинг, кесимларнинг), ер юзасининг топографик планлари, корхонанинг ҳар бир горизонт бўйича планлари, фойдали қазилма конининг геологик харитаси нусҳалари. Ушбу ҳужжатлар тоғ-кон корхонасини тугатилиши ёки консервацияланишини асослайдиган фойдали қазилмалар кони захиралари ва аниқланганлиги ҳолатларини, кон ишланмалари ҳолатини, ер юзаси рельефи ва вазиятини, техник-иқтисодий ҳисоб-китобни тўлиқ акс эттириши лозим;
б) очилгани, тайёрлангани ва қазишга тайёрлари ажратиб кўрсатилган фойдали қазилмалар, шу жумладан саноат захираларининг баланс ва баланс орти қолдиқлари ҳақидаги маълумотнома;
в) сақловчи ва бошқа целиклардаги фойдали қазилмалар захиралари ҳолати ҳақидаги маълумотнома;
г) йўлдош сифатида олинган ҳамда уюмларга жойлаштирилган, вақтинча фойдаланилмайдиган, таркибида фойдали компонентлари бўлган ҳамда йўлдош сифатида ажратиб олишга яроқли бўлган ёки қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга яроқли бўлган техноген ҳосилалар (хвостохранилише, уюмлар, омборлар) мавжудлиги ҳақидаги маълумотнома;
д) ишлаб чиқариш ва санитар-маиший бинолар ва сув чиқариб ташлаш ускуналари ҳолати ҳақидаги маълумотнома;
е) ер ости бўшлиқлари мавжудлиги ва кон ишланмалари ҳолати, ер юзаси силжиши(кўчиши)нинг максимал ва кутилаётган кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотнома;
ж) атроф-муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳасига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;
з) тадбирлар рўйхати:
тоғ-кон корхонасини ёки унинг бир қисмини тугатиш ёки консервациялашда, шунингдек тоғ-кон корхонаси объектларига ҳамда тугатиш ёки консервациялаш таъсири жорий этилувчи унга қўшни(турдош) тоғ-кон ва бошқа корхоналарга хизмат кўрсатишдаги ишларни хавфсизлигини таъминлаш бўйича;
тоғ-кон корхонасини консервациялаш вақтига уни (машина, жиҳоз, иншоотлар, кон ишланмаларини) сақланиши бўйича;
тоғ-кон ишлари натижасида бузилган ер участкаларини улардан халқ хўжалигида фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш (рекультивациялаш) чора-тадбирлари илова қилиниши лозим.
Тоғ-кон корхонасини тугатиш ёки консервациялашга рухсатнома олинганидан сўнг, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ва меъёрий-техник ҳужжатларга мувофиқ қуйидаги ишлар бажарилиши лозим:
а) координатлар ягона тизимида мазкур корхона юзаси плани билан бирга тузилган маркшейдерлик планлари ва захираларни ҳисобга олиш шакллари ва ҳаракатлари тоғ-кон корхонасини тугатиш (консервациялаш) кунига тўлдирилган бўлиши керак;
б) ер ости ишланмалари устидаги тоғ жинсларини чўкиши натижасида ҳосил бўлган ўпирмалар тўсилган бўлиши лозим;
в) одамлар ва ҳайвонларни карьер (қирқим)ларга тушиб кетишларини олдини олиш учун, карьер(қирқим)нинг юқори камари (ўйиқ жойи) эҳтимолий призма ўпирилиши орқасида, 5 м масофада баландлиги 2,5 м.дан кам бўлмаган баландликдаги ер кўтармалари-уюмлари қилиниши ёки ўйиқ жойлар ёнларини нишаблаш ишлари амалга оширилиши лозим. Амалдаги ер ости ишланмалари устида жойлашган карьерларни тугатиш ёки консервациялаш сувни ер ости ишланмаларига ёриб ўтишининг, шунингдек жинсларни ўпирилишининг эҳтимоли истисноси ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши зарур;
г) тоғ-кон корхонаси тугатилаётганида, тик шахта, шурф ва дучкалар, шунингдек тушиш бурчаги 450дан юқори бўлган қия шахталар қудуқлари кўмилиши ёки мустаҳкам темир-бетон, металл балкалар ёки рельслардан полкалар билан ёпилиши лозим, улардан бири ер юзасидан 10 м чуқурликда, иккинчиси эса ер юзаси сатҳида жойлаштирилади; шахта оғзи атрофида мустаҳкам тўсиқ қурилади; штольняларни ва тушиш бурчаги 45 даражадан кам бўлган қия шахталар оғзидан 4-6 метр масофада қурилган тошли ёки темир-бетон кашак билан ёпилиши керак; шахта оғзи кашаккача жинс билан кўмилади;
д) корхона консервацияланаётганда асосий ишланмалар: шахталар қудуқлари, квершлаклар, асосий ташиб чиқарувчи штреклар синчковлик билан кўздан кечирилиши лозим, ҳамда жойларда зарур бўлса, қайта маҳкамланиши лозим;
е) ҳўл консервациялашда барча механизмлар, ускуналар, қувурлар, рельслар, кучланиш ва ёритгич кабеллар ва бошқа нарсаларни тўлиқ ер юзасига олиб чиқиш зарур;
ж) сувда эрийдиган фойдали қазилма (туз)ни қазиб олувчи тоғ-кон корхонаси тугатилаётганида, дастлаб ер ости ишланмалари ва фойдали қазилма целикларини уларга ер усти, сизот ва шахта сувлари кириб боришидан изоляциясини таъминлайдиган тадбирлар амалга оширилиши зарур;
з) нефть конлари консервацияланаётганида фойдаланувчи қудуқлар оғизлари нефть қатламларини дегазацияланишини олдини олиш учун болтли заглушкалар билан ёки тўлиқ герметикликни таъминлайдиган бошқа усуллар билан зич герметизацияланиши лозим;
и) охиригача бурғиланмаган қудуқлар улар ичига бошқа нарсалар тушиб кетишига йўл қўймаслик учун оғзигача лой қоришмаси билан тўлдирилиши ва қопқоқ билан зич ёпилиши лозим;
к) объект қуруқ консервацияланаётганида барча асосий кон ишланмалари (стволлар, кверхшлаклар, асосий ташиб чиқарувчи ишланмалар ҳамда сақловчи целикларда ўтилган ишланмалар) даврий, консервациялаш лойиҳасида назарда тутилган муддатларда, лекин йилига камида икки марта синчковлик билан кўздан кечирилади ва зарур ҳолларда қайта маҳкамланади. Ишланмаларни кўздан кечириш ва таъмири ер қаъридан фойдаланувчи томонидан, одамларни ишланмалар бўйлаб шамоллатишнинг нормал шароитлари ҳамда одамларнинг хавфсиз ҳаракатланишлари таъминланган ҳолда амалга оширилади;
л) қиялик бурчаги 45 даражадан юқори бўлган шурфлар қандай чуқурликда бўлишидан қатъи назар кўмилиши зарур;
м) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси радиация даражасини тоғ-кон корхонасини консервацияланиши ёки тугатилишигача ва ундан кейин ўлчайдилар;
н) тоғ-кон корхонаси тугатилаётганида ер усти участкасини кейинчалик фойдаланиладиган хавфсиз ҳолатга келтирилишини мақсадга мувофиқлиги ва талаб этиладиган даражаси (ишлаб бўлинган ер участкасини техник ва биологик рекультивациялаш) Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан, мунозарали ҳолларда эса Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан белгиланади.