Ўзбекистон | 20:16 / 08.05.2024
6979
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган мажмуа барпо этилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёевга лойиҳа тақдим этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент шаҳридаги Ғалаба боғи ҳудудида мустақиллик йилларида Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган мажмуа барпо этилиши мумкин.

Тегишли лойиҳа президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди.

Лойиҳа тафсилотлари аниқ эмас, аммо тақдим этилган суратларда дарахтзорлар орасида жойлашган, Ўзбекистон байроғидаги ой ва юлдузлар кўринишидаги мажмуа кўзга ташланади. Юлдузларга Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганларнинг исми шарифи ёзилиши назарда тутилган.

Мавзуга оид