Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий гвардия қўмондонига ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда кучишлатар тузилма хабарида айтилган.
Қайд этилишича, Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Сарвар Мамаюсупов тизимда янги жорий қилинган Миллий гвардия қўмондонининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Сарвар Мамаюсупов 1978 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2000 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, 2007 йилда Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясини тамомлаган.
Хизмат фаолиятини 2000 йилда Шарқий ҳарбий округ таркибидаги ҳарбий қисм махсус вазифалар отряди командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари сифатида бошлаган. 2007—2020 йилларда Мудофаа вазирлигида тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Мавзуга оид
12:50 / 29.11.2025
Маҳаллалар, туристик масканлар ва мактабларда қўриқлаш кучайтирилади
08:20 / 28.11.2025
Оқ уй яқинидаги отишмадан сўнг АҚШ Миллий гвардияси хизматчиси ҳалок бўлди
20:50 / 14.10.2025
Катта шаҳарлардаги жамоат жойларида хизмат итлари патруллик қила бошлади
14:22 / 11.09.2025