Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусдаги дала ўқув майдонида юз берган портлашда 10 га яқин ҳарбий хизматчи жароҳатланди
Машғулот давомида ўқув машғулоти учун мўлжалланган портловчи махсус воситанинг детонация шнури чақнаши натижасида кичик портлаш юзага келган.
Жорий йилнинг 10 сентябр куни Нукус дала ўқув майдонида амалий ўқув машғулоти ташкиллаштирилган.
Миллий гвардиянинг ЎзАга маълумот беришича, машғулот давомида ўқув машғулоти учун мўлжалланган портловчи махсус воситанинг детонация шнури чақнаши натижасида кичик портлаш юзага келиб, машғулот иштирокчиларидан 10 га яқин ҳарбий хизматчи турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Уларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда кўрилган зарур чоралар натижасида ҳарбий хизматчиларнинг соғлиги тикланмоқда.
Ҳолат юзасидан хизмат суриштируви тайинланган, ҳозирда мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 01.07.2026
Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари бўлди
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
14:08 / 02.03.2026
Айрим ҳудудлар аҳолисига боғча пули камайтириб берилади
09:24 / 13.02.2026