Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Академик Бекжон Тошмуҳаммедов оламдан ўтди
Академик Бекжон Тошмуҳаммедов вафот этди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар бермоқда.
“Биофизиканинг Ўзбекистондаги асосчиларидан бири, дунё миқёсида танилган йирик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Бекжон Тошмуҳамедов 85 ёшида оламдан ўтди.
Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Бекжон Тошмуҳаммедовнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, - дейилади хабарда.
Бекжон Тошмуҳаммедов 1935 йил Тошкентда туғилган, биолог-биофизик олим. Ўзбекистон ФА академиги.
Атоқли ёзувчи Ойбекнинг ўғли бўлган Бекжон Тошмуҳаммедов Москва университетининг биология-тупроқшунослик факультетини тугатган. ТошДУда кичик илмий ходим, биокимё ва биофизика кафедраси доценти, Ўзбекистон ФА ядро физикаси ва Биокимё институти биофизика лабораторияси мудири бўлиб ишлаган.
Шунингдек, у ТошДУ биофизика ва атроф муҳит муҳофазаси кафедраси мудири, Ўзбекистон ФА Физиология институтида директор, бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси раиси, Ўзбекистон ФА Президиуми аъзоси бўлган.