Саида Мирзиёева БАА бош вазири ўринбосари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Президент ёрдамчисининг таъкидлашича, ушбу учрашув Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун, 27 сентябр куни Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай амирлиги валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум билан самарали учрашув ўтказди.
Қайд этилишича, мулоқот давомида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинган.
«Ишонаманки, Тошкентдаги юқори даражали форум доирасида ўтказилган бу учрашув Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади», — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Аввалроқ Ўзбекистон президенти ёрдамчиси таълимни тажовузлардан ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан Қатарда уюштирилган давра суҳбатида иштирок этгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:42 / 01.10.2024
"Сиз бўлажак қаҳрамонларни тарбиялайсиз" - Саида Мирзиёева ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклади
21:45 / 30.09.2024
“Сиз бошлаган лойиҳалар келажакда, албатта, ўз мевасини беради” — Саида Мирзиёева
09:12 / 28.09.2024
Ўзбекистон ва БАА мудофаа соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин
22:01 / 23.09.2024