Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Сиз бўлажак қаҳрамонларни тарбиялайсиз" - Саида Мирзиёева ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклади
"Болаларимизга илҳом бахш этиш, уларни тўғри йўлга бошлаб, билим чўққиларига етаклаш маҳорати учун Сиздан миннатдорман. Байрамингиз муборак бўлсин!" - дейди президент ёрдамчиси.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклади.
"Бугун ўзгача кун. Мен ҳар сафар шу куни ҳаяжон ва самимият билан Сизга миннатдорлигимни изҳор этаман.
Сиз бўлажак қаҳрамонларни тарбиялайсиз. Айнан Сиз сабабли ижодкор, орзулари катта, ҳар қандай тўсиқларни енгишга қодир жамият шаклланади. Мамлакат келажагининг асоси бўлмиш билимли, ақлли, истеъдодли ўғил-қизлар, Ватанни севадиган, жаҳонни забт этишга тайёр ёшлар – Сизнинг заҳматли фаолиятингиз самараси", деб ёзади у.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда ўқитувчилар меҳнатини енгиллатиш, турмушини янада фаровон қилиш ҳамда обрў-нуфузини энг юксак мақомга олиб чиқиш йўлида ҳамма иш қилинмоқда.
"Сиз шунга муносибсиз! Теран заковатингиз, чексиз меҳрингиз дунёни яхши тарафга ўзгартиришда давом этсин. Болаларимизга илҳом бахш этиш, уларни тўғри йўлга бошлаб, билим чўққиларига етаклаш маҳорати учун Сиздан миннатдорман. Байрамингиз муборак бўлсин!" - дейди Саида Мирзиёева.
Мавзуга оид
15:12 / 09.06.2026
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
17:54 / 06.06.2026
Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
21:42 / 04.06.2026