Бир неча фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёз берилади — Президент
Икки ва ундан ортиқ фарзанди олий ўқув юртида шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги ёшлар форумида айтиб ўтди.
Форумда истеъдодли болалар учун имконият яратиш, кўрик-танловларнинг ғолиб ва совриндорларини доимий қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.
«Агар масалага чуқурроқ қарайдиган бўлсак, эртага мана шундай ёшлар, туман ёки шаҳарнинг «олтин фонди»га айланади ва шу ҳудуднинг обрўсини юксалтиришга хизмат қилади. Шунинг учун ҳар қайси туман ва шаҳар ҳокимига 10-15 нафар мана шундай истеъдодли ёшни саралаб, уларни ҳар томонлама тарбиялаш ва мунтазам рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш вазифаси топширилади», деди Шавкат Мирзиёев.
Изланувчан йигит-қизларни рағбатлантириш мақсадида жорий йилда ёшлар ўртасида энг яхши илмий ишланмалар учун умумий қиймати 30 миллиард сўмдан ортиқ бўлган «Ёш олимлар» инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинди.
2021 йилдан бошлаб мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида «Бўлажак олим» танловини ташкил қилиш орқали ёшларнинг энг яхши инновацион ҳамда стартап лойиҳаларига 50 миллиард сўм маблағ йўналтириш бўйича кўрсатма берилди.
«Бу ишларимизни давом эттирган ҳолда, келгуси йилда 100дан зиёд шаҳар ва туманларимизда ахборот технологияларини чуқур ўргатадиган замонавий ўқув марказларини ташкил қиламиз. Ёшларга халқаро IT сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилади. Яқин икки йилда «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 300 минг нафар ёшлар компьютер дастурлаш асосларига бепул ўқитилади.
Икки ва ундан ортиқ фарзанди олий ўқув юртида шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш йўлга қўйилиши айтилди.
Мавзуга оид
12:27 / 09.11.2023
Рақамли божхона, саноат кооперацияси, энергетика: ИҲТ доирасида Ўзбекистоннинг таклифлари
12:06 / 09.11.2023
Шавкат Мирзиёев ИҲТ доирасида савдони соддалаштириш тўғрисида битим қабул қилишга чақирди
11:34 / 09.11.2023
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади
10:57 / 09.11.2023