Ўзбекистон | 17:00 / 17.01.2024
3312
4 дақиқада ўқилади

Street 77 Coca-Cola фонди (The Coca-Cola Foundation) томонидан қўллаб-қувватланадиган Wasteless лойиҳасига аъзо бўлди

13 январь куни Беруний метро станциясида жойлашган Street 77 & WOK филиалида мазкур тармоқнинг «Go Wasteless» инновацион платформасига улангани муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Street 77 & WOK Ўзбекистонда биринчи бўлиб айланма иқтисодиёт тамойилини жорий этган ва шу орқали мамлакатнинг экологик муаммолари ечимига ҳисса қўшган ресторанга айланди.

«Go Wasteless» лойиҳасига Ўзбекистондаги Coca-Cola компанияси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда "Ekomaktab экологик ресурс маркази" жамоат экологик ташкилоти билан ҳамкорликда "Coca-Cola Фонди" (The Coca-Cola Foundation) молиявий кўмаги билан асос солинган.

2024 йил охиригача GO Wasteless ишчи гуруҳи Тошкентдаги 700 га яқин умумий овқатланиш сектори нуқталарини (HoReCa) дастурга қўшишни режалаштирмоқда. Айни пайтда 200 дан ортиқ умумий овқатланиш нуқталари мазкур лойиҳага қизиқиш билдириб, унда қатнашиш истагини билдирган. Бу эса бизнеснинг атроф-муҳит тозалиги ва айланма иқтисодиёт ривожига ҳисса қўшишни исташини кўрсатади.

GO Wasteless лойиҳаси умумий овқатланиш сектори (HoReCa сектори)нинг қайта ишланадиган чиқиндисини онгли равишда йиғиш ва Wasteless мобил иловаси ёрдамида чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш тизимини яратишга қаратилган.

Ресторанлар, кейинчалик эса бошқа чиқинди чиқарувчилар тўғридан-тўғри қайта ишловчиларга ўзининг сифатли чиқиндисини сотиши мумкин. Wasteless мобил иловаси сақлаш ва ташиш харажатларини анча камайтиради. Кундалик чиқиндиларнинг оператив йиғилиши ва қайта ишланиши атроф-муҳит ифлосланишини сезиларли камайтириб, шаҳар тозалигига ҳисса қўшади.

Лойиҳа ҳамкорлари, жумладан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда "Ekomaktab экологик ресурс маркази" жамоат экологик ташкилоти Street 77 & WOK тез овқатланиш тармоғига "Wasteless юлдузи"ни топшириш маросимида қатнашди. Бу мазкур тармоқ мижозлари учун экологияга дўстона муносабат сигналини беради. Юқоридаги қадам шунингдек аҳоли орасида ҳам чиқиндини саралашни тарғиб этади.

Платформага уланган барча умумий овқатланиш нуқталари келажакда "Wasteless юлдузи" билан белгиланади. Шундай қилиб ташриф буюрувчилар ўзлари танлаган ресторан нафақат севимли таомлари, балки атроф-муҳитган онгли ёндашиши билан ажралиб туришини билишади.

"Бизнесни юритишга барқарор ёндашув ва жамиятнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш - Coca-Cola компаниясининг асосий вазифаларидан биридир. 2025 йилга келиб бутун дунёда қадоқларимиз 100% қайта ишланадиган бўлади, бу мақсад Ўзбекистонда аллақачон амалга ошган. 2030 йилгача биз идишларни 50% қайта ишланган материалдан ишлаб чиқармоқчимиз ва умумий муҳсулотларимиз миқдорига тенг қадоқларни йиғиб, қайта ишлашга кўмаклашмоқчимиз. Бу мақсадга олиб борувчи қадамлардар бири - GO Wasteless лойиҳасидир. Экологик муаммоларни фақатгина компаниялар, давлатлар ва жамиятларнинг биргаликда ҳаракати билан ечиш мумкин", - дейди Coca-Cola компаниясининг Марказий Осиёда жамоатчилик билан алоқалар, коммуникациялар ва барқарор ривожланиш бўйича директори Нази Арипжанова.

"Йилни экология учун қайғуришдан бошла!" шиори остида ўтган тадбирда пластик чиқиндиларни йиғиш бўйича акцияга старт берилди. 13 январь куни топширилган пластик чиқинди Street 77 & WOK текин пиццасига алмаштириб берилди. Шунингдек, меҳмонлар учун Coca-Cola ва GO Wasteless лойиҳасидан ҳамкорлар совғалари билан викториналар, маҳорат дарслари ва танловлар ўтказилди.

"Coca-Cola Фонди" Ўзбекистонда 12 йилдан ортиқ муддат давомида БМТТД, ЕХҲТ ва маҳаллий ННТлар билан барқарор ривожланиш дастурлари доирасида яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. Ўтган вақт мобайнида "Coca-Cola Фонди" молиявий кўмагида 1 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳалар амалга оширилган. Грантлар Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларидаги сув танқислиги муаммосини ечиш, аёлларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш, COVID-19 га қарши инсонпарварлик ёрдамига йўналтирилган.

Реклама

Мавзуга оид