17:02 / 01.05.2015
2219

Bentley BMW X6 ҳажмидаги кроссовер ишлаб чиқармоқчи

Screenshot_3 Kun.uz: Bentley компанияси раҳбарияти ҳажми ва концепциясига кўра BMW X6 машинасига яқин Bentayga оиласига мансуб кроссовер яратиш ғоясини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда компания бош муҳандиси Рольф Фреч Autocar нашрига маълум қилди. Янги машина ҳақида ҳеч қандай тафсилотлар ошкор қилинмаган. Кроссовер Continental GT оиласи машиналари билан битта платмормада юзага келиши мумкин. Иккала янгиликнинг асосини Volkwagen’нинг MSB модуль шассиси ташкил этади. Bentley тарихидаги биринчи йўлтанламаслар силсиласи 2016 йилда кенг жамоатчиликка тақдим этилади. Янги Bentayga W12 твин-турбо агрегати билан таъминланади, бу унга ўз сегментининг энг тез вакилига айланиш имкониятини беради. Бундан ташқари, куч қурилмаси таркибига 8 литрли бензин двигатели ва гибрид мотор киради. Кейинчалик машинанинг дизелли модификацияси яратилиши мумкинлиги айтилмоқда. Компания йилига 3 минг дона янги русумдаги йўлтанламас сотишни режалаштирмоқда. Машина нархи 190 минг долларни ташкил этиши кутилмоқда. Компания расмийларининг маълум қилишича, Bentayga учун аллақачон 4 минг буюртма қабул қилиб олинган. xab-2
Top