22:16 / 01.05.2015
1991

Дэвид Бекхэм ўзининг туғилган кунини Марокашдаги серҳашам виллада нишонлайди

340047

Kun.uz: Футбол бўйича Англия терма жамоасининг собиқ сардори Дэвид Бекхэм ўзининг 40 йиллик таваллуд айёмини Марокашдаги серҳашам виллада нишонлайди, деб хабар бермоқда SkyNews телеканали.

Яримҳимоячининг юбилейига унинг оиласининг яқин дўсти ҳисобланган машҳур актёр Том Круз ташриф буюриши кутилмоқда.

Айнан шу виллада 2014 йилда Дэвид рафиқаси, Spice Girls гуруҳининг собиқ ижрочиси Виктория Бекхэм билан турмуш қурганларининг 15 йиллигини нишонлаган эди. Бу жуфтлик 1999 йилнинг 4 июлида турмуш қурган. Уларнинг Бруклин Жозеф, Ромео Жеймс, Круз Дэвид исмли 3 нафар ўғил ва Харпер Севен исмли қиз фарзандлари бор.

Top