09:03 / 01.05.2015
2102

Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун ресурс марказларини ишга туширди

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон © uzdaily.uz Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 324-мактабда 30 апрель куни “Ўзбекистондаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” ресурс маркази ишга тушди. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигидан маълум қилишларича, лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилмоқда. Бунгача худди шундай ресурс марказлари 2015 йилнинг февраль ойи давомида Ўзбекистоннинг бешта ҳудуди – Урганч, Термиз, Наманган ва Самарқандда очилган эди. Ушбу ресурс марказлари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган ва алоҳида эҳтиёжга эга болаларга инклюзив таълим бериш бўйича “ягона ойна марказлари” вазифасини ўтайди. Қайд этишларича, ресурс марказлари интерактив доскалар, шахсий компьютерлар, йириклаштиргич ва бошқа шу каби, алоҳида эҳтиёжли болаларга таълим олишда ёрдам берадиган ускуна ва буюмлар билан таъминланган, уларнинг барчаси Европа Иттифоқининг лойиҳаси доирасида сотиб олинган.
Top