Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:33 / 01.05.2015
2399
1 дақиқада ўқилади
Гавайида 65 ёшли аёл акула қурбонига айланди
Гавайида акула ҳужумига дучор бўлган 65 ёшли аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда Рейтер хабар берган.
Бу бахтсиз ҳодиса Мауи оролида снорклинг вақтида рўй берган. Бу ҳақда марҳумнинг укаси маълум қилган.
Сувдан аёлнинг акула томонидан тишлаб ташланган жасади қолдиқлари ва кийимлари парчалари топилган.
Бундай ўлим воқеаси 2013 йилдан бери илк марта рўй бергани таъкидланмоқда.
"У табиат ва жониворларни севар эди. Лекин табиат баъзан хавфли бўлишини ҳисобга олмасди", деб интервью берган марҳумнинг акаси Билл Руиз.