Жамият | 14:24 / 01.05.2015
2001
1 дақиқада ўқилади

Когонда тадбиркорни ноқонуний жаримага тортган инспектор қарори бекор қилинди

Когонда меҳнат ҳуқуқ инспектори тадбиркорни қонунга зид равишда жавобгарликка тортди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда. Когон туман ва шаҳар меҳнат ҳуқуқ инспектори А. Ражабовнинг қарори билан “Агро электр таъмир қурилиш” МЧЖ раҳбари Р. Давлатов ҳам ноқонуний тарзда маъмурий жавобгарликка тортилган. Газета хабарига кўра, мазкур қарор прокурор протестига асосан бекор қилинган ва тадбиркорлик субъектининг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш