15:30 / 01.05.2015
1746

Путин: дунёнинг барча минтақалари ривожи халқаро ҳамкорликнинг асосий йўналишидир

55408

Kun.uz: Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, дунёнинг барча минтақалари барқарор ривожланиши жаҳон ҳамжамиятининг ҳамкорликдаги ҳаракатларидан кўзланган асосий йўналиш бўлиши керак. Бу ҳақда у Миланда бўлиб ўтаётган ЭКСПО-2015 Халқаро кўргазмаси иштирокчилари ва меҳмонларига йўллаган телеграммасида айтиб ўтди. Бугун Италиянинг Милан шаҳрида ЭКСПО-2015 Халқаро универсал кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир 31 октябрга қадар давом этади. ЭКСПО-2015 “Сайёрани таъминлаш. Ҳаёт қуввати” шиори остида ўтмоқда. Путиннинг таъкидлашича, ушбу шиор БМТ томонидан белгилаб берилган ривожланиш мақсадларига тўла мос келади.

Top