22:10 / 01.05.2015
2109

Саудия Арабистони валюта захиралари 5 фоизга қисқариб кетди

884006

Kun.uz: Саудия Арабистони валюта захиралари жорий йилнинг февраль-март ойларида 5 фоизга қисқариб кетди. Бу 36 млрд долларга яқинроқ маблағни ташкил қилади, деб хабар бермоқда Sputnik агентлиги.

Саудия қироллиги валюта захиралари ҳажмининг камайиши нефть сотишдан олинадиган даромадларнинг камайиши билан изоҳланмоқда. Хусусан, 2015 йилнинг февралида Саудия Арабистонининг валюта захиралари 20 млрд доллар, мартида 16 млрд долларга камайиб кетган.

Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ал-Сауд йил бошида давлат компаниялари ходимларига бонуслар тўлаб беришга буйруқ берган эди. Шунингдек, давлат Ямандаги ҳарбий операцияда иштирок этган саудиялик ҳарбий хизматчиларга мукофот пули тўлайди. 2014 йилнинг сентябрида Саудия Арабистони валюта захираларидан 47 млрд долларга яқин маблағ сарфлаб бўлган.

Айни пайтда мамлакатнинг валюта захиралари 708 млрд доллар миқдорида баҳоланмоқда.

Top