20:02 / 01.05.2015
2378

Тошкент – Чорвоқ трассасида Cobalt русумли автомашина жиддий тўқнашувга учради

Screenshot_1 kun.uz: Тошкент вилоятининг тоғли ҳудуди бўлган Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомагистралда Cobalt русумли автомашина жиддий тўқнашувга учради. Бу ҳақда суратлар Фейсбукдаги “Водители Ташкента” гуруҳида жойлаштирилди. Воқеадан хабардорларнинг маълум қилишича, авария натижасида ҳеч ким, жумладан ҳайдовчи ҳам тирик ҳолда чиқишган. Суратларда кўринишича, Кобальтга жуда жиддий зиён етган, гуруҳ фойдаланувчилари буни мазкур русумдаги машина металлининг жуда юмшоқлиги ва “Ласетти” каби пишиқ ишланмагани билан изоҳлаган. Screenshot_6 Screenshot_3 xab-1
Top