Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:16 / 01.05.2015
4069
1 дақиқада ўқилади
Тожикистонда соқол қўйиш ва хижоб кийишга сохта рухсатнома сотаётган қаллоблар қидирилмоқда
Kun.uz: Тожикистонда соқол қўйиш ва хижоб кийишга сохта рухсатнома сотаётган қаллоблар қидирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат диний қўмитаси вакилига асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“Номаълум шахслар 250 сомони (39 доллар) эвазига ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларга соқол қўйиш ва хижоб кийишга сохта рухсатнома сотмоқда. Ҳужжат гербли муҳр ва имзога эга”, - дейилади хабарномада.
Таъкидланишича, Тожикистон ҳукумати “ноанъанавий” кийимларнинг тарқалишига қарши курашмоқда. Бундан ташқари, айрим ҳолларда милиция ходимлари фуқароларнинг соқолларини мажбурлаб олдириши ҳоллари кузатилган.